Малайзия 2016 йилда нефть ва газ нархининг кескин пастлаши туфайли 40 млрд рингит (тахминан 9,6 млрд доллар) атрофида зиён кўради.
Мамлакат бош вазири Нажиб Раззоқнинг сўзларига кўра, агар давлатнинг 2015 йилги 6 фоизлик ҚҚС ни киритиш тўғрисидаги қарори қабул қилинмаганда вазият бундан ҳам ёмон бўларди.

Молия вазири ҳам ҳисобланган Нажиб Раззоқнинг айтишича, 28 январ куни ушбу йил бюджетини қайта кўриб чиқиш, жумладан, ҳукумат харажатларининг маълум қисмини қисқартириш, шунингдек, қатор солиқ тўловларини оширишни кўзда тутувчи махсус чоралар ҳам тақдим этилган.

2016 йил учун бюджетини ташкил этаётганда Малайзия расмийлари нефть нархини 48 доллар деб ҳисоблашганди, кейин тузатишлар ҳисобига қора олтиннинг нархи бир баррель учун 30-35 доллар атрофида деб белгилаб қўйилди.