Марказий разведка бошқармаси директори Жон Бреннаннинг айтишича, террорчилар АҚШга ҳужум қилишни режалаштираётгани мумкин. Бу ҳақда CBS телеканали хабар берди.

"Мен улар ҳужумларни амалга ошириш учун АҚШга ўзининг шахсий таркиби, материали ва керак бўладиган барча нарсаларни олиб ўтишга ёки одамларни жалб қилишга уриниб кўради, деб ўйламоқдаман", деб айтди Бреннан.

Бреннан террорчилар бундай ҳаракатлар билан Ғарб ва ислом дунёси ўртасида ихтилоф келтириб чиқаришга уринаётганларини таъкидлаб ўтди ва АҚШнинг уларнинг давлатларини назоратга олиш нияти ҳақидаги гаплар ҳақиқатдан йироқлигини айтди.