Москвада меҳнат муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув бўлиб ўтди

Жамият 15 Февраль 2016 24176

15 февралга ўтар кечаси Москванинг жануби-шарқидаги ётоқхоналардан бирида Россиянинг турли чеккаларидан келган ишчилар ва келиб чиқиши марказий осиёлик бўлган меҳнат муҳожирлар гуруҳи ўртасида жанжал содир бўлган. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаларига асосланган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Манбанинг маълум қилишича, россияликлар гуруҳи Старообрядческий кўчасида жойлашган ётоқхона олдидаги кафеда спиртли ичимлик ичишган. Бироз ўтиб улар ва шу ётоқхонада истиқомат қилувчи ўзбекистонлик ҳамда тожикистонликлардан иборат гуруҳ ўртасида келишмовчилик содир бўлган. Бу келишмовчилик оммавий муштлашувга айланиб, жанжал иштирокчилари бир-бирларига болғалар ва пичоқлар воситасида ҳужум қилишган.

Ушбу тўқнашув натижасида иштирокчилардан 2 нафари тан жароҳатлари олишган, 15 киши қўлга олинган.

Ҳодиса тафсилотлари тергов қилинмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар