ОАВ: Дэниел Крэйг янги сериалдаги роли сабабли жосус Жеймс Бонд ролига қайтиши даргумон бўлмоқда

Маданият 15 Февраль 2016 3585

Британиялик актёр Дэниел Крэйг янги сериалдаги роли сабабли жосус Жеймс Бонд ролига қайтиши даргумон бўлмоқда, деб хабар бермоқда Sky News. Мавжуд маълумотларга кўра, актёрга Жонатан Франзеннинг "Пьюрити" китобининг телевизион саҳналаштирилишида роль таклиф қилинган. Айни вақтда бу сериалнинг 20 та сериясига буюртма берилган, бу эса Крэйгнинг жосус 007 ролига қайтиш эҳтимолини мураккаблаштириши мумкин.

Актёрнинг жосус роли билан хайрлашишни истаётгани ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ. Аввалроқ Крэйг Бонд ҳақидаги фильмларда ўзининг иштироки борасида қарор қабул қилмаганини айтган.

Крэйг Бонд ролини биринчи марта 10 йил аввал " Казино "Рояль" фильмида ижро этган. Бонд ҳақидаги унинг иштирокидаги 4-фильм "007: Спектр" "Юлдузлар жанглари: Кучнинг уйғониши" фильмидангина ортда қолиб, 2015 йилда Буюк Британиянинг энг кассабоп фильмлари рўйхатида 2-ўринни эгаллаган.

Таъкидланишича, янги сериалнинг продюсери аввал Крэйг билан "Аждарҳо татуировкаси бор қиз" фильмида бирга ишлаган Скотт Рудин бўлади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар