Ливан ҳукумати чиқиндиларни мамлакат чегараларидан ташқарига чиқариб ташлаш ҳақида қарор қабул қилган. Бу ҳақда Yalibnan нашри маҳаллий ОАВга асосланиб, хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, бу чиқиндилар Россиядаги чиқиндини қайта ишлаш ва йўқ қилиш заводларига юборилади.

Мамлакат Қайта қуриш ва ривожлантириш кенгаши раҳбари Набил ал-Жизрнинг маълум қилишича, 6 ой давомида чиқиндиларни Россияга юбориш 50 млн долларга тушади. Хабарда айтилишча, бу чиқиндиларни ташиш ишлари британияликларнинг Chinook Urban Mining International компанияси томонидан бажарилади.

Агентликда қайд этилишича, Россия томони бу хабарни рад қилган. Манбанинг айтишича, Ливандан чиқиндиларни Россияга ташиб бориш харажатлари ўзини оқламайди

Январь ойида Ливандаги чиқиндиларни Африка ғарбидаги Сьерра-Леоне давлати қабул қилишга тайёрлиги тўғрисида хабар берилганди.