«Оҳангаронцемент» АОЖ 2016 йилнинг биринчи ойида 147 минг тонна цемент ва 97,26 минг тонна клинкер (цемент ишлаб чиқариш учун яримфабрикант) ишлаб чиқарди. Бу орқали 2015 йилнинг биринчи ойи ҳолатига нисбатан мос равишда 6,9 ва 45,2 фоизлик ўсишлар қайд этилган.

Корхона ўз истеъмолчиларига 2016 йилнинг 1 ойида етказиб берган юқори сифатли цемент (50 килограммли махсус пакетлардаги) ҳажми 26,7 фоизга ортган (8419 тонна).