Олмаотада мотоцикларнинг ҳаракатланишига 35 йил аввал киритилган тақиқлов бекор қилинади

Жамият 15 Февраль 2016 1461

Олмаота раҳбарияти тарихий ишни амалга оширишмоқчи, яъни 35 йил аввал ўрнатилган, мотоциклчиларнинг шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатланишини тақиқловчи йўл белгиларини олиб ташламоқчи.

Бундай маълумотни Live 2 Ride жамоатчилик уюшмаси шаҳар ҳокими ўринбосари мактубига иқтибос келтирган ҳолда тарқатди.

Мавжуд тақиқловларнинг бекор қилинишига тадбиркор ва коммуникациялар илмий тадқиқот институтининг хулосаси асос бўлган. Унда замонавий мотоцикллар экологияга автомобиллардан кўпроқ хавф солмаслиги, кўчаларнинг юкланганли борасида эса яққол афзалликларга эгалиги айтилган, чунки улар машиналардан кичикроқдир.

Олмаота мотоциклчилари тақиқловларнинг бекор қилиниши умидини узоқ вақт байкер ва шаҳар масилаҳатининг депутати Дмитрий Петрухин билан боғлашганди, бироқ иш Олмаота ҳокими Бойиржон Бойбек бўлгандан кейин силжиган.

Петрухиннинг айтишича, мотоциклларнинг Олмаотанинг марказий кўчаларида ҳаракатланишини тақиқловчи биринчи белгилар узоқ 1978-79 йилларда пайдо бўлган.

2005 йилда шаҳар ҳокимияти бундай белгилардан кўпроқ ўрнатишни бошлаган ва бунинг эвазига мотоциклчилар учун тақиқлов ҳудуди янада кенгайган. Бундай тақиқловлар шаҳарнинг баъзи ҳудудларида ҳеч қандай асоссиз киритилган.

Мотоциклларнинг тақиқланишига асосий сабаб экологиянинг ифлосланиши бўлган. Мотоциклларнинг чиқинди газлари автомобилникидан зарарроқ, деб ҳисобланган. 20-30 йил аввал бу ҳақиқатда ҳам шундай бўлган.

Ўша замонларда рокерлар деб аталган мотоциклчилар "Иж" ва "Ява" мотоцикларида юрганлар. Бу мотоцикллар бензинга қўшилиши зарур бўлган мотор мойи деб қуюқ тутун
чиқарган.

Замонавий мотоцикллар камроқ тутун чиқарса ҳам, бироқ улардан ҳаммаси ҳам тутун чиқараётганда шовқинсизроқ ишлайди деб бўлмайди, аксинча, кўпроқ шовқин солмоқда.

Шаҳарликларнинг мотоцикллар тутун чиқарганда шовқин солишига асосли шикоятларидан огоҳлантирган ҳолда, Олмаота йўловчи транспорти бошқармаси баъзи ҳудудларда мотоциклар ҳаракатланишини тақиқловчи белгиларни тўлиқ олиб ташлашни режалаштирмаяпти, балки уларнинг кечки соат 10 дан эрталабки соат 7 гача амал қилишини қолдиришни мўлжалламоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар