Қозоғистондаги коллежнинг барча ўқитувчиси “баҳолар савдоси” учун ишдан ҳайдалди

Жамият 15 Февраль 2016 7740

Жанубий Қозоғистон вилоятидаги коллежнинг барча ўқитувчилари ишдан бўшатилди. Бунга математика ўқитувчисининг баҳоларни савдолашгани сабаб бўлган. Бу ҳақида Tengrinews.kz хабар берди.

Бу воқеа жорий йилда Тюлькубасск агробизнес ва туризм коллежида содир бўлган. Маълум бўлишича, таълим муассасаси математика ўқитувчиси Нуржамал Жанбосиновани 11 февраль куни Қозоғистон Республикаси Меҳнат кодексининг 52-моддасига биноан ишдан бўшатган. Шундан сўнг коллежда Жанубий Қозоғистон вилояти Таълим бошқармаси вакиллари ҳам текширув ўтказган.

"Комиссия хулосасига кўра, коллеж директори Бакит Даулетов, шунингдек, бўлим бошлиқлари Ж.Килибаева ва Т.Бектуровлар ишдан бўшатилди. Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Меҳнат кодексининг 64-моддасига биноан, коллежнинг бўлим бошлиқлари К.Сейитжаппарова ҳамда З.Уразбаеваларга қаттиқ ҳайфсан берилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз имтиҳон пайтидаги баҳо савдоси жараёни талабалар томонидан тасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборилганди. Видеотасвирда педагогнинг имтиҳон учун 2000 танга, баҳолар дафтарчаси учун 1500 танга нарх белгилагани акс этган. Степендия чиққандан сўнг, пул беришни ваъда қилиб, қарзга баҳо қўйиш сўралганида, аёл рад жавобини беради. Маълум бўлишича, мазкур ўқитувчи 27 йилдан буён таълим соҳасида фаолият юритиб келган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар