Раъно Ярашева ҳозирги замон келинларига шукр етишмаётганини таъкидлади

Маданият 15 Февраль 2016 6794

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актриса ва шоира Раъно Ярашева “Ҳордиқ” газетасига берган интервьюсида ҳозирги замон келинларига шукр етишмаётганини айтди. “Биласизми, онамларимиз қандай оғир шароитларда яшашган. Ҳозир ҳар бир келинчакнинг уйидаги ошхонасида овқат пиширишга газ тайёр, иссиқ-совуқ сув тайёр”лигинни, бундай шароитларнинг қадрига етиб, шукр қилиб яшаш кераклигини таъкидлади.

“Келинларимиз бир қариндошиникида тўй бўлиб, янги кўйлак кийса, кейинги қариндошининг тўйида “Вой, нима кияман?”, деб туришади. “Ўтган сафарги янги кўйлак бор-ку”, десангиз, “Йўқ, уни ҳамма кўрган бошқасини олишим керак”, деган гапи тайёр”.

Бу ҳақида куйиниб гапирган Раъно Ярашева “Ўнг томондаги қўшнингизга қараб, фикр қилинг, чап томондагисига қараб, шукр қилинг”, дейди.
Шунингдек, суҳбат чоғида ўғлига яхши кўрган қизини унинг оиласи, янада аниқроғи, оиласининг дунёқараши тўғри келмагани учун олиб бермаганини ҳам айтиб ўтди ва “Икки оиланинг қарашлари бир-бирига мутаносиб бўлмаса, севишганларнинг турмуши узоққа бормайди”, дейди.

Қаттиққўллик борасидаги саволга “Яратган ролларимда қаттиққўл қайнонани ўйнамаган бўлишим мумкин, лекин ҳаётда бўшашган қайнонаман, дея олмайман. Келинга ҳам муомала қилишнинг ўз қонун-қоидаси бор. Қаттиққўллик, талабчанлик билан бирга меҳрибонлик ҳам ўз ўрнида бўлиши керак”, деб жавоб қайтарган актриса.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56480 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5639 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113503 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11072 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21243 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 878 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 905 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2857 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 1020 Жамият
Кўпроқ янгиликлар