«Ювентус» яримҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Мино Райола мижозининг ўз хизматини «Барселона»га таклиф қилгани ва бунинг учун туринликлар раҳбариятидан ўз трансфер нархини туширишларини сўраганини борасида хабарларни инкор этди.

«Sport.es‘да чиққан мақола — бу қоғозни исроф қилиш. Улар Погбани ким биландир адаштиришган. Погба кимгадир ўз хизматини таклиф қилишдан кўра, менинг Гвардиолага агент бўлишим тезроқ содир бўладиган ҳодиса.

Sport.es‘да мақола – бутунлай сафсата. Балки улар Мессини ҳам «Реал»га телефон қилганини ўйлаб топишар?» — деб ёзган Райола ўз твиттерида.