Германия ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайер Сурияда урушнинг бутунлай тўхташи кўп жиҳатдан Россия ва Американинг ҳарбий алоқаларига боғлиқ деб ҳисоблашини билдирди.

Бу ҳақда у Брюссельдаги Европа Иттифоқи аъзоси бўлган мамлакатлар вакиллари билан учрашувда маълум қилди.

Аввалроқ Россия бош вазири Дмитрий Медведев интервьюларининг бирида Суриядаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш умумий қарор бўлиши лозимлигини айтганди. 12 февраль куни Мюнхен конференциясида томонлар Сурияда бир хафта давомида ўт очмасликка келишиб олгандилар.