Швейцарияда ўрмонда йўқолиб қолганларни қидирадиган дрон яратилди

Технология 15 Февраль 2016 1519

Цюрих университети маълумотига кўра, Швейцария қутқарув хизматига бир йилда ўртача 1000 та ўрмонда йўқолиб қолган одамлар ҳақида мурожаат қилинади. Шу университет изланувчилари ҳамда Италия сунъий идрокни ўрганувчи IDSIA Институти мутахассислари билан ҳамкорликдаги сай-ҳаракатлар натижасида ўрмон шароитида ҳаракатлана оладиган дрон (учувчисиз учадиган мослама) дунёга келди.

Квадрокоптер (диагонал қарама қарши йўналишларда харакатланувчи бир неча ихтиёрий винтларга эга учувчи мослама) камералари ёрдамида ўз атрофини ўрганиб чиқади, одам изларини қидиради ва айнан шу излар бўйлаб харакатланади. Бундай мосламалар ёрдамида ўрмонда адашиб қолган одамларни қидириш жараёни анча тезлашади ва енгиллашади.

“Биз автоном дронлар юқорида, ҳеч қандай тўсиқ бўлмаган жойларда учишига ўрганиб қолганмиз. Мураккаброқ шароитда, масалан, ўрмонда эса уларнинг харакатланиши анча қийинлашади. Бундай ҳолларда ҳатто энг кичик хато ҳам мосламанинг ишдан чиқишига сабаб бўлиши мумкин, шу сабабли уни ўраб турган муҳитни тўғри қабул қилиши учун унга ўта “ақлли мия” керак”, - дейди Цюрих университети профессори Девид Скарамуцца.

Ўтказилган тажрибалар, синовлар натижасида квадрокоптер 85 фоиз ҳолатларда одам изларини муваффақиятли топган. Ушбу синовларда иштирок этган одамлар 82 фоиз ҳолатлардагина одам юрган йўлакларни топганларини инобатга олинса, лойиҳа омадли ҳисоблаш мумкин.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар