Суриядаги шифохона портлатилиши натижасида бир неча соғлиқни сақлаш ходимлари, яъни “Чегарабилмас шифокорлар” ташкилоти вакилларидан 8 нафари қурбон бўлди, деб хабар бермоқда Reuters. Бу ҳақида ташкилотнинг француз бўлими бошлиғи Мего Терциан ҳам маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қурбонлар орасида шифокорлар ва беморлар ҳам бор. Мазкур шифохона Суриянинг Идлиб провинциясида жойлашган. Терциан қуролли хужум ортида Башар Асад ҳукумати қўшинлари турган бўлиши мумкинлигига ишора қилди.