11 февраль куни Тошкент шаҳрининг Нукус ва Тарас Шевченко кўчалари кесишмасида содир бўлган автоҳалокат натижасида икки киши, жумладан бир нафар ёш бола вафот этган. Яна тўрт нафар оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, дея хабар бермоқда «Новый век» нашри.

«1993 йилда туғилган Виктор Токарев бошқарувидаги «Ласетти» автомобилининг тормоз тизими тўқнашувдан олдин ишламаган», – дея гапириб ўтган маҳаллий ДАН ходими.

Ходимнинг хабарига кўра, «Ласетти» катта тезликда Нукус кўчасига Миробод бозори томонга ҳаракатланган.

Манбага кўра, мазкур автоҳалокатга сабаб бўлган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилишни истаган бўлиши мумкин.