Туркия бош вазири Россияни террорчилик ташкилотига қиёслади

Жаҳон 15 Февраль 2016 9785

Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу Россия Сурияда "террорчилик ташкилоти каби" ҳаракат қилмоқда, деб айтди.

"Агар Россия террорчилик ташкилотидек ҳаракат қилса ва тинч аҳолини ўз уйини тарк этишга мажбур қилса, бизнинг томондан қатъий жавоб кўрилади", деб айтди Туркия бош вазири Киевга расмий сафари давомида.

"Россия ва бошқа террорчилик ташкилотлари, биринчи навбатда, ИШИД, инсониятга қарши амалга оширилган кўплаб жиноятларга жавобгардирлар", деб айтди Аҳмет Довудўғлу.

Анқара февралда Россия ҳарбий-коинот кучларининг бомбардимони туфайли Ҳалаб вилоятидан аҳолининг Туркияга келиши кескин ошиб кетганини эълон қилган.

Кўпроқ янгиликлар