Toyota компанияси Айти префектурасидаги заводда портлаш оқибатида юзага келган, бир қатор деталлар учун махсус пўлатларнинг етишмаётгани сабабли тўхтатиб қўйилган Япониядаги 16 та заводини тўлиқ ишга туширди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Компания мажбурий тўхташдан кейин 80 мингта автомобиль ишлаб чиқара олмади ва кўрилган зарарни яқин орада қоплаб олишни режалаштирмоқда.

Маълум қилинишича, портлаш юз берган заводда таъмирлаш ишлари март ойида якунланади. Компания бу орада вақтинчалик пўлат етказиб берувчиларни топишга муваффақ бўлди.

Аввалроқ Toyota 8 февралдан 13 февралгача Японияда автомобиллар ишлаб чиқаришни тўхтатиши маълум қилинганди.