Олмаоталик ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларидан бохабар бўлган ва уларга мунтазам амал қиладиган от ҳайратлантирди.

От йўлнинг серҳаракат қисмига етиб келиб, уни пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтди ҳамда бу иши билан вақтни тежаш мақсадида йўлни мумкин бўлмаган жойдан кесиб ўтишни афзал биладиганларга яхши сабоқ бериб қўйди.

"Зебра" олдида тўхтаб турган машиналар от йўлни кесиб ўтишини сабр билан кутиб туришган.