The Times хабарига биноан россиялик миллионер Роман Абрамович ўзининг Лондондаги данғиллама иморатида қиймати 28 миллион деб баҳоланаётган бассейнли ер ости комплексини режалаштиряпти. Уйнинг ўзини эса 125 миллион евро деб баҳолашган.

Лондоннинг ғарбида жойлашган бу “қаср” XIX аср иншоотларидан. Абрамович уни 2009 йили сотиб олган. Унда 15 та ётоқхона ва катта боғ бор. Қурилажак ер ости иншооти уйнинг баҳосини яна 20 фоизга оширади.