2016 йил йил 20 январь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Божхона кодекси ҳамда “Бож тарифи тўғрисида”ги қонунлар жорий йилнинг 21 апрелидан ўз кучини йўқотади. Бу ҳақида Давлат божхонаси қўмитаси томонидан МММда ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

Хабарингиз бўлса, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексининг янги таҳрири жорий йилнинг 20 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида” Ўзбекистон Ресбубликаси Қонуни билан тасдиқланди ва у 21 апрелдан бошлаб кучга киради.

Матбуот анжуманида янги кодекс ва ундаги ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ахборот берилди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 12 та бўлим, 59 та боб ва 412 моддадан иборат ташкил топган бўлиб, унда божхона фаолиятига оид 31 та тушунча аниқ ифодалаб берилган.

Ўзгаришларнинг барчаси божхона расмийлаштирувини янада соддалаштириш ва муддатини қисқартириш, иқтисодий фаолият қатнашчилари ишини енгиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси божхонаси чегараси орқали ҳаракатланаётган товарларни самарали божхона назоратидан ўтказишга қаратилган.