АҚШ Асад қўшинлари ва Россияни Сурияда шифохоналарга зарба беришди айблади

Жаҳон 16 Февраль 2016 2451

АҚШ Ҳалаб атрофи ва ичи бўйича авиазарбалар берилиши, жумладан "Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти шифохонаси ва Сурия шимолидаги болалар шифохонасининг ўққа тутилишини қоралади ва барча томонларни ўт очишни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг баёнотида айтилмоқда.    

"Бу Россиянинг тайёрлигини ва унинг Асад тузумининг ўз халқига нисбатан зулмини тўхтатишга ёрдам бериш имкониятини шубҳа остига қўяди", дейилмоқда хабарда.  

АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби "ҳужумларни Асад ва унинг тарафдорлари ҳеч қандай мақсадсиз ва халқаро мажбуриятларни ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширмоқда" деб айтди. Бундай ҳаракатлар Мюнхен келишувларига қарши бормоқда, деб айтди Кирби.

"Биз яна бир бор барча томонларни фуқароларга ҳужум қилишни тўхтатишга, инсонпарварлик кўмагини олишни таъминлаш бўйича зудлик билан чоралар кўришга ва жанговор ҳаракатларни тўхтатишга чақирамиз, Сурия бунга жуда муҳтож", деб айтилмоқда баёнотда.

"Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти кўмак кўрсатадиган шифохонанинг ўққа тутилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Суриянинг Россиядаги элчиси Риёд Ҳаддод "Россия 24" телеканалига берган интервьюсида шифохонага зарбалар АҚШ самолётлари томонидан берилганини айтди.

Россия Сурияда фақатгина тинч аҳоли бўлмаган объектларга зарба беришини таъкидлаб келмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар