Аргентинада ҳакам футболчига қизил карточка кўрсатгани учун отиб кетилди

Спорт 16 Февраль 2016 2497

Аргентинанинг Кордоба шаҳридаги ўйин вақтида 48 ёшли ҳакам Сезар Флорес ҳаётдан кўз юмди. У ўзи бошқараётган ўйин вақти футболчилардан бирига қизил карточка кўрсатганидан сўнг ўша футболчи томонидан отиб ўлдирилган. Бу ҳақда goal.com нашри хабар бермоқда.

Бу воқеа қайси жамоалар ўртасидаги қайси турнир доирасидаги ўйинда юз берганига аниқлик киритилмаган.

Унинг ҳаётига қасд қилган футболчининг номи сир тутилган. У ҳакамнинг боши, бўйни ва кўкрагига 3та ўқ узган.

48 ёшли Сезар ўша жойнинг ўзида жон берди. Шунингдек, майдондаги футболчилардан бири Уолтер Сарате ҳам воқеа пайтида жароҳат олган ва шу заҳоти шифохонага етказилган. Унинг ҳаёти хавф остида эмаслиги айтилган.

Ўқ узиб қочиб кетган футболчи полицияси томонидан қидирилмоқда.

5 йил олдин Венесуэлада ўйин вақтида ҳакам Тимолеон Кастильони 3 ўқ билан ўлдиришганди. Ўшанда қотилликни трибунадаги мухлислардан бири содир этганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар