Сурияда "урушдан ғалаба қозонишдан бошқа танлов йўқ", деб айтди Сурия президенти Башар Асад ва мамлакатни жиноий тўдалардан озод қилиш учун "катта ҳақ тўлашга тўғри келишидан" огоҳлантирди.

Асад "Ғарб террорчилар бирин-кетин катта талофатлар кўра бошлаши ва мағлубиятга учраётганидан кейин ўт очишни тўхтатиш ҳақида гапира бошлаганини" таъкидлаб ўтди. Асаднинг айтишича, "исталган ярашув жангариларнинг қуролсизлантиришини назарда тутиши керак".

"Сурияда содир бўлган вазият ички ихтилоф ҳисобланмайди. Бу уруш ташқаридан бир қатор сурияликларнинг кўмагида суқиштирилган. Шунинг учун давлатга қарши қурол кўтарган исталган кимса террорчи ҳисобланади", деб айтди Асад. Асад ярашув битимлари жараёнини "аниқ тамойиллар бўйича" давом эттириш мумкинлигини тан олди.

Асад Суриядаги ихтилофни сиёсий йўл билан ҳал қилиш истиқболлари хусусида "Сурия террорчилар билан музокара олиб бормаслигини" айтди. "Бу ҳеч қайси давлат учун тўғри келмайди ва биз ҳам улар билан алоқага рози бўлмаймиз", деб айтди Асад.

Сурия етакчиси бу баёнотни Дамашққа БМТ бош котибининг Сурия бўйича расмий элчиси Стаффан де Мистуранинг келиши олдидан қилди. Италиялик дипломат 16 февралда Сурия раҳбарияти билан ихтилофда бўлган томонларнинг ярашув битимини бажариш истиқболларини муҳокама қилади.