Асад: Сурияда ўт очишнинг тўхтатилиши томонларни қуролни қўллашдан тўхтата олмайди

Жаҳон 16 Февраль 2016 2445

Сурия президенти Башар Асад Сурия миллий телеканали эфирида исталган ўт очишнинг тўхтатилиши томонлардан ҳар бири қуролни қўллашдан тўхташини англатмаслигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

"Ўт очиш ва ҳарбий операцияларни тўхтатиш ҳақида гапирадиган бўлсак, бу юз берган тақдирда ҳам томонларнинг қуролни қўллашдан тўхташини англатмайди", деб айтди Асад.

Асаднинг айтишича, ўт очишнинг тўхтатилиши биринчи навбатда террорчиларнинг ўз позицияларини мустаҳкамлаб олишига қўл келиши мумкин. "Қурол-аслаҳа, террорчиларнинг кўчиши ёки позицияларини мустаҳкамлашига йўл берилмайди", деб айтди Асад.

Аввалроқ БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура Дамашққа келгани ва бу ерда Мюнхендаги учрашувни давом эттириш мақсадида Сурия ташқи ишлар вазири билан учрашиши маълум қилинганди. Мюнхенда томонлар Сурияга инсонпарварлик ёрдами етказилиши учун ўт очишни тўхтатишга рози бўлишган.

Кўпроқ янгиликлар