Ироқ ва Кувайт нефть қазиб олишнинг жорий ҳажмини музлатишни қўллаб-қувватлашга тайёрлар. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги маълум қилди.

ОПЕКнинг 2-рақамли давлати Ироқ нефть қазиб олиш ҳажмини январь охирида қайд қилинган даражада музлатишга тайёр. Бу ҳақда агентликка таранг сиёсий вазият туфайли номаълум қолишни истаган манба маълум қилган.

Нефть қазиб олиш ҳажмини музлатиш бўйича келишувга ОПЕКда 3-рақамли давлат бўлган Кувайт қўшилишга тайёрлигини билдирган.