Буюк Британияда истиқомат қилувчи 28 ёшли Кейли Конвей 2015 йилнинг мартида сочларини шампунда ювишни тўхтатди. У ўтган вақт давомида фақат табиий воситалар билан соч ювиб келган. У бунда уксус ва тупроқдан фойдаланган.

Конвей хонимнинг айтишича, бу орқали унинг сочидаги ёғлашиш нормаллашган ва энди у сочини 4 кунда бир марта ювиши ҳам кифоя қилади. У ўзининг тажрибаси натижасидан қониққан ва одатдаги воситаларга қайтмоқчи эмас.

"Менинг сочларим аввал ҳозиргидек соғлом ва ипакдек мулойим бўлмаган. Энди сочларим тўкилмаяпти ва ёрқинроқ жилоланмоқда", дейди унинг ўзи.