«Челси» жамоасининг бельгиялик ярим ҳимоячиси Эден Азар ҳозирча жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ишига баҳо беришга тайёр эмаслигини билдириб ўтди.

«Албатта, Зидан мен ҳали бола экан вақтларимда кумирларимдан бири эди. Аммо мен дунёнинг энг яхши мураббийлари билан ишлашни истайман.

Ҳозирча мен ишонч билдира олмайманки, Зидан шундай кучли мураббий. У Мадридда бор-йўғи январдан ишлашни бошлади», - дейди Азар.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ Азарнинг «Реал»га ўтиши ҳақида гаплар тарқалганди. Кейинроқ унинг ўзи ПСЖда ўйнашга қарши бўлмаслиги ҳақида айтди.