Британиялик боксчи Тайсон Фьюрининг бобоси ва мураббийи Питер Фьюри Владимир Кличкога қарши реванш учрашувини Тайсон рад этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни инкор этди.

Унинг фикрича WBA, WBO ва IBO йўналишлари бўйича чемпионнинг навбатдаги рақиби Владимир Кличко бўлишига ишончи комил.

«Мик Хеннесси ва мен бу жангнинг ташкиллаштирилишини тезлаштиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳозирда биз жангнинг қаерда ўтиши ва молиявий масалалари бўйича музокаралар олиб боряпмиз», - дея Питер Фьюридан иқтибос келтиради BoxingScene.com.

Олдинроқ Фьюри Кличкога қарши жанг ўтказишдан бош тортса, 10 миллион доллар миқдорида жарима тўлаши мумкинлиги хабар қилинганди.