Microsoft компанияси ўртача даражадаги Lumia 650 бизнес-смартфони ҳақида эълон қилди. Қурилма Windows 10 Mobile операцион тизими асосида ишлайди. У Windows Hello ёки Lumia 950 моделидаги Continuum сингари илғор биометрик аутентификация технологияси билан таъминланмаган. Бироқ юпқа метал корпус (6,9 миллиметр), замонавий дизайн ва қулай нарх—буларнинг бари 200 АҚШ доллари.

"Винфон" 5-дюйм OLED-экран (1280х720 пиксель), 4 ядроли 1,3 ГГц такт частотали Snapdragon 212 процессор билан таъминланган.

Аккумулятор қуввати 2000 мА*с. Ана шундай имкониятлари билан қурилма 122 грамм тош босади. Смартфон иккита камерага эга — 8 мегапикселлик асосий ва 5 мегапикеллик фронталь камера. Lumia 650 шу ҳафтада савдога чиқарилиши режалаштирилмоқда.

Маълумотларга кўра, Lumia 650 смартфони Lumia авлодига мансуб сўнги Windows-смартфон бўлиши мумкин. Бу ҳақида январнинг сўнгида Windows Central сайтида хабар берилди. Шунингдек, қурилманинг техник тавсифи ҳам баён қилинди.

Манабанинг маълум қилишича, Microsoft компанияси Lumia 650 смартфонидан сўнг, бор диққат-эътиборини Surface авлодига қаратмоқчи. Бундай русумдаги илк қурилмалар куз фаслида ишлаб чиқарилиши мумкин.