Кичкина Жорж Буш ўз укаси Жеб Бушнинг сайловолди кампаниясида биринчи марта иштирок этди

Жаҳон 16 Февраль 2016 2303

АҚШнинг 43-президенти Кичкина Жорж Буш ўз укаси, Флорида штатининг собиқ губернатори Жеб Бушнинг сайловолди кампаниясида биринчи марта иштирок этди. Жеб Буш АҚШ президенти сайловларида Республикачилар партиясидан иштирок этмоқда.

Жорж Буш Колумбия шаҳридаги сайловолди намойишида иштирок этди ва бу ерда "Америка легиони" уруш фахрийлари ташкилоти аъзолари билан учрашди, сўнгра Чарлстон шаҳридаги намойишга йўл олди.

АҚШ президенти лавозимига яна бир номзод Дональд Трамп Жорж Бушнинг укасининг сайловолди кампаниясида иштирок этишига дарҳол ўз муносабатини билдирди. "Агар собиқ президент ўз укасининг кампаниясида иштирок этса, унда фикримча, унинг аввалги, жумладан эҳтимол аввал эътибор тортмаган фаолиятини синчковроқ ўрганиб чиқилса яхши бўларди", деб айтди Трамп Жанубий Каролинада журналистлар билан учрашувида.

Трамп аввалроқ ҳам матбуот-анжуманларида бир неча бор 2001 йил 11 сентябрдаги терактларни назарда тутиб, " Жаҳон савдо марказининг миноралари Жорж Буш президент бўлган вақтда қулаганини" эслатиб ўтган.

Жорж Буш укасининг сайловолди кампаниясида Жанубий Каролинада 20 февралда бўлиб ўтадиган бирламчи сайловлардан олдин иштирок этмоқда. Бу ерда штатдан Республикачилар партияси миллий қурултойига сайланган 50 делегат АҚШ президенти номзодига ўз овозини беради ва унинг натижасига кўра, АҚШ президенти лавозимига Республикачилар партиясидан расмий номзоднинг номи айтилади.

Аввалроқ 1 февралда бўлиб ўтган Нью-Гэмпширдаги бирламчи сайловларда Жеб Бушнинг онаси, 90 ёшли Барбара Буш ўз ўғлини қўллаб-қувватлаб иштирок этганди.

 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар