Россиялик спортчи, олимпиада чемпиони Алексей Немов кўчада юзага келган жанжал туфайли соатини синдириб қўйган.

Воқеа Москва шаҳри марказида содир бўлган. Спортчи машиналар тўхташ жойида унинг автомобилига наклейка ёпиштирган йигитга (Шаҳарда жамоат тартибларига риоя этишга чақирувчи "СтопХам" гуруҳи кўнгиллиси - таҳририят) мушт туширган ва жанжал юзага келган.

Маълумотларга кўра, спортчи автомобилини нотўғри жойга қўйгани учун тўхташ жойи ходими унинг машинасига огоҳлантирувчи наклейка ёпиштирган бўлган. Худди шундай вазият Немов билан иккинчи марта содир бўлмоқда.