Lada ўз тарихидаги биринчи турбодвигателни намойиш қилади

Технология 16 Февраль 2016 4076

"АвтоВАЗ" корхонасида компаниянинг тарихидаги биринчи турбодвигатель яратиш устида иш олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда "Колеса.ру" портал.

Портал маълумотларига кўра, 1,4 литрли ва 150 от кучигача қувватга эга бўлган мотор жорий йилнинг августида Москвадаги автосалонда намойиш қилинади. Янги двигателнинг маҳаллийлаштирилиши даражаси 60 фоиздан кўпроқни ташкил қилади, мотор Lada’нинг серияли тарзда ишлаб чиқарилувчи автомобилларига ўрнатилади

Қайд этилишича, 150 от кучи – бу двигателнинг энг баланд қуввати эмас. Моторнинг энг юқори қуввати бир дақиқада 5600 оборотда 120 кВтни ташкил қилади.

Бироқ шунга қарамай, серияли Lada’лар 150 от кучидан қувватлироқ мотор олмайдилар. Бундай чеклов Россия қонунчилиги сабабли юзага келган: 150 от кучидан қувватлироқ моторга эга автомобилларга транспорт солиғи ставкаси икки баробар кўпроқни ташкил қилади.

Кўпроқ янгиликлар