Месси италиялик қўшиқчи Эрос Рамазоттига дарвоза ортида туриб гол уриш машқини кўрсатиб берди

Спорт 16 Февраль 2016 4582

Таниқли италиялик қўшиқчи Эрос Рамазотти беш карра "Олтин тўп" соҳиби Лионель Месси билан учрашиш учун Каталонияга, "Барселона" жамоаси базасига келди.

Мезбонлар қўшиқчи билан машғулот майдонида қисқа муддатли машқлар ўтказишган. Бу жараён тасвирланган видеода Рамазотти, Месси, Иньеста ва Бускетс ўзаро квадрат ҳосил қилиб бир-бирларига тўп оширишганини, уларга каталонияликлар мураббийи Луис Энрике ҳам қўшилганини кўриш мумкин.

Лионель бу машқдан зериккач эса дарвоза чизиғидан орқада туриб, тўпни айлантирганча тепган ва уни дарвоза ичига киритган.

Кўпроқ янгиликлар