"Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев пойтахтнинг минг йиллик байрами мансабдор шахслар эмас, балки оддий халқ кўнглига қараб ўтказиш ҳақида буйруқ берган", дейилади ИА Новости-Казахстан хабарида.

“Ажратилган маблағни бошлиқ шахслар юрадиган йўлларни ялтиратишга эмас, эътибордан четда қолган, йўллари ёмон туманларга йўналтириш керак”, - деди Президент Олмаотани ривожлантириш ва Жаҳон Қишки Универсиада—2017 тайёргарлигига бағишланган мажлис давомида.

Шаҳар хокими Бауржан Бейбек ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган ишлар аллақачон бошланганини: болалар уйлари, мактаблар ва поликлиникалар қурилиши режалаштирилганини билдирди.