Бразилиялик ҳужумчи Неймар «Барселона» билан янги шартнома имзолаш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, футболчи бир неча ой ичида янги шартномага қўл қўяди. Томонлар ниҳоят иккала тарафни ҳам қониқтирадиган келишувга эришишган.

Қайд қилинишича, «Барса» олдинги таклфини сезиларли равишда яхшилаган. Янги шартномага кўра Неймарнинг ойлиги Лионель Мессидан кейин жамоадаги энг кўп миқдорни ташкил қилади. Ҳозирда ҳужумчи бу борада «блауграна»ларнинг еттинчи футболчиси саналади.

Бундан ташқари, каталонияликлар янги шартномани футболчи билан солиқ идоралари ўртасидаги муаммо келиб чиқмайдиган, қонун бузилиш ҳолатлари учрамайдиган қилиб ишлаб чиқишган.