Nissan компанияси Okamura фирмасининг оддий офис стулларини олди ва уларни юриш қисмлари ва Wi-Fi орқали назорат қилинадиган тизим билан бойитди.

Натижада, энг охирида кетаётган ходим бир чапак чалса, ўз жойларини эгаллайдиган стуллар вужудга келди.

Engadget’нинг хабар беришича, бундай ғаройиб стулларни яқин орада сотувга чиқишини кутиш ўринсиз, чунки бу компания учун фойда келтирадиган маҳсулотдан кўра кўпроқ реклама усулидир.