Ўзбекистон ИИВ автомашина эгаларини ўғриларидан эҳтиёт бўлишга чорлади

Ўзбекистон 16 Февраль 2016 8264

Машина салонидан нарсаларни ўғирлаш учун турли йўлларни пухта “ўрганган” гуруҳ қўлга олинган. Ўзбекистон ИИВ барча автомашина эгаларини ҳушёрликка даъват этди.

Машина ўғрилари махсус мослама орқали масофали бошқарув брелогининг сигналини тутгач, бу мослама машинанинг сигнализациясини ўчира олади. Ўғирлик содир этилгач, яна қайта сигнализацияни ёқиш мумкин.

Ёки оддийроқ усул: машина қулфини отвёртка орқали очиш.

Охирги пайтларда “урф”га кирган усуллардан бири, машинада одам бўлса ҳам, билинтирмай кириб, қўлга илинганни ўмариш.

Умуман, машинангиздаги мулкни тортиб олиш усуллари кўп. Энг кўп ўғирликлар содир бўладиган жойлар: савдо-кўнгилочар марказлари, дўконлар, ёқилғи қуйиш шаҳобчалари атрофида содир бўлади.

Хўш, бундай таҳдидлардан қандай ҳимояланиш мумкин? Ўғриларнинг эътиборини жалб қилмаслик учун машинада сумка, қимматбаҳо буюмлар, телефон, ноут бук, пулларингизни қолдирманг. Ҳатто сумкангизда ҳеч нарса бўлмаган тақдирда ҳам, машина ойнасини синдиришлари мумкин.

Доим машинангизни ёпиб юришга одатланинг, бир дақиқага чиқсангиз ҳам.

Машинани махсус сақлаш жойида қолдирсангиз ҳам нарсаларингизни олиб кетинг.

Қимматбаҳо буюмларингизни кўз-кўз қилманг, ҳамманинг олдида пул санаманг.

Қанча эҳтиёт бўлсангиз ҳам машинангизга ўғри тушди, дейлик, дарҳол тегишли жойларга мурожаат қилинг.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14166 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11458 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46935 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8294 Ўзбекистон
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 200 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1103 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1339 Lifestyle
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 1289 Жамият
Кўпроқ янгиликлар