2016 йилнинг 10-13 февраль кунлари Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюросига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси делегациясининг ташрифи ташкил этилди. Ташриф давомида Ўзбекистон Республикасида 2014-2016 йилларга мўлжалланган Муносиб меҳнат дастурини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюроси ўртасида ўзаро ҳамкорлик чора-тадбирларининг 2015 йилда бажарилиши муҳокама қилинди, 2016 йилги ишлар режаси юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Хусусан, жорий йилда ижтимоий шерикликни янада мустаҳкамлаш, муносиб бандлик соҳасидаги имкониятларни кенгайтириш, меҳнат шароитлари ва ижтимоий ҳимояни кучайтиришга кўмаклашиш йўналишларида ҳамкорликда амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.