Навоий кон-металлургия комбинати 2016 йилда еттита саноат объектларини реконструкция ва модернизация қилишга 50 миллион АҚШ долларини йўналтиради. Янги ишлаб чиқариш объектларини қуриш режалаштирилмаяпти.

Реконструкция ва модернизация доирасида Марказий ва Шимолий рудани бошқариш темир йўл транспортини техник қайта жиҳозлаш режалаштирилмоқда.

Компания томонидан берилган маълумотларга кўра, Марказий Қизилқум минтақасида жамланган олтин ва ураннинг асосий конлари Навоий кон-металлургия комбинати фаолиятининг объекти ҳисобланади.

Комбинатнинг излашдан тортиб, руда қазиб олиш, уни 999,9 олтин пробасини олгунга қадар қайта ишлашни амалга оширувчи кон-металлургия комбинати сифатидаги фаолияти юқорида қайд этилган объектларга асосланади.
Асосий маҳсулотни ишлаб чиқаришдан ташқари, НКМК фосфорит хом-ашёсини қазиб олиш ва қайта ишлаш, сульфат кислотасини ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Шунингдек, комбинат метални кесувчи ускуналар, қурилиш метал конструкциялари, пайвандлаш электродлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, юқори трикотаж маҳсулотлари ва халқ истеъмоли учун бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаради.