Қашқадарё вилоятида ташқи савдо айланмаси 901,2 миллион АҚШ долларга етди

Иқтисодиёт 16 Февраль 2016 2009

Давлат божхона қўмитаси расмий сайтида берилган маълумотларга кўра, Қашқадарё вилоятида 2015 йилдаги ташқи савдо айланмаси 901,2 миллион АҚШ долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2014 йилда 600,14 миллион АҚШ долларидан иборат бўлган эди. Кўриниб турибдики, вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 2014 йилга нисбатан 2015 йилда 301,59 миллион АҚШ долларга ёки 50,2 фоизга кўпайган. Ташқи савдо айланмасида экспорт товарлар ҳажми 240,8 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.

Мазкур натижаларга эришишда, “Муборак газни қайта ишлаш заводи” ва “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” унитар корхоналари, “Шўртан” газ кимё мажмуаси, “Шўртаннефтегаз” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан импорт товарларни олиб келишда ҳамда “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонаси, “Sho'rtan Gaz Mahsulot” қўшма корхонаси, “Cotton Road” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги корхона, “Oq saroy textile” ва “Муродали Фарм Текстиль” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан экспорт товарларни расмийлаштиришда муҳим ўринни эгаллади.

Кўпроқ янгиликлар