Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Олмаота шаҳрини ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш мавзусига тўхталиб ўтди.

Назарбоев маълумоти бўлмагани туфайли кўча тозаловчи сифатида ишга олинмаган, помидорлар сабаб бўлиб йирик фирмага асос солган тадбиркор тўғрисидаги воқеани ёдга олди.

“Биз учун одамларнинг ўз имкониятларидан фойдаланишлари муҳим. Қишлоқдаги йигитлар бизнесларини ташкил этишмоқда, амалга ошириш мумкин бўлган ғоялар кўп. Германия иқтисодиётининг 75 фоизини кичик ва ўрта бизнес ишлаб чиқаради. Улар ҳам инқироздан муваффақиятли тарзда чиқишмоқда. Кичик ва ўрта бизнес нафақат иш ўринлари, балқи барқарорлик ҳам демакдир. Агар сен ишласанг, сенда уй, оила, машина ва завод бор, бу ерда шароит яратиб олишни истайсан ва яхшироқ ишлайсан”, - дея қайд этди Нурсултон Назарбоев.

“Қозоғистонда уч мингга яқин хонадонлар қурилади. Шу сабабли бизнесни ривожлантириш учун кўплаб имкониятлар пайдо бўлади. Бу дўконлар, бўёқлар ва матолар. Асосийси одамларни тадбиркор бўлиш ва режа тузишга ўргатинг”, - дея аниқлик киритди Нурсултон Назарбоев.