Қозоғистон бош прокурорининг биринчи ўринбосари Иоган Меркелнинг айтишича, Қозоғистонда қонунчилик даражасида полициячилар тергов жараёнидан четлатилишлари мумкин.

Қозоғистон Жиноят-процессуал кодексининг охирги таҳририга киритилмаган янги ўзгаришлар миллий жиноят-процессуал кодекси моделини Европа даражасига етказишга қаратилган. Айнан шу сабабли процессуал прокурор инстиутини киритиш назарда тутилган, айнан унинг ихтиёрига терговни бошидан охирига олиб бориш вазифаси ўтади, деб хабар бермоқда "Астана" телеканали.

"Гап шундаки, терговчи ва прокурорлар бир ишни турли шаклда бажарадилар. Ҳозир терговчилар бизнинг жараёнда ортиқча бўғиндек, агар буни прокурор қилса ва унинг ўзи кейин айбловни қўйса, мос равишда у ҳамма жараённи ўзи бажаради ва жиноий иш материалларининг барча жиҳатларидан хабардор бўлади ва давлат айбловини сифатли қўллаб-қувватлайди", деб айтди Меркель.

Қозоғистон ички ишлар вазирлиги 2014 йил ноябрда берган расмий маълумотларига кўра, ўша вақтда Қозоғистонда мингга яқин терговчи ва яна шунча суриштирувчи бўлган. Меркелнинг айтишича, ўшанда ўзгаришларни баъзи давлат органларининг қаршилиги сабабли киритишга муваффақ бўлинмаганди.