Россияда 320дан ортиқ украин юк автомобиллари ушлаб қолинди

Жаҳон 16 Февраль 2016 2905

16 февраль, сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 10:00гача 320дан ортиқ украин юк машиналари Россия ҳудудида қўлга олинди. Бу ҳақда Россия транспорт назорати хизмати хабар тарқатди.

«16.02.2016 йил соат 10:00 ҳолатига кўра, Россия ҳудудида Украинага тегишли бўлган 324та юк автомобили қўлга олинди. Уларнинг энг кўп қисми Марказий ва Шимолий-ғарбий федерал округи ҳудудларида ушлаб қолинган», — дейилади ташкилот хабарида.

Қайд қилинишича, автомобил ҳайдовчиларининг ичида қонунга қарши иш қилгани рўйхатга олинмаган.

Закарпатск вилоятидаги украиналик радикаллар 11 февраль куни Россиядан кириб келаётган юк автомобиллари йўлини ёпиб қўйиш бўйича акция бошлаганди. Кейинчалик бу акцияга Волин, Ровен, Львов, Ивано-Франков, Житомирск, Винницк, Сумск ва Черновицк вилоятлари радикаллари ҳам қўшилишганди. Акция иштирокчилари Украина ҳудудида рус юк машиналарининг ҳаракатланишини расмий равишда тақиқлаш кераклигини талаб чиққан.

Украинадаги вазиятга жавоб сифатида Россия 14 февралдан бошлаб мамлакат ҳудудида украин автомобилларининг ҳаракатларини тақиқлаганди. 15 февраль куни Украина ҳукумати Россияда рўйхатдан ўтган юк машиналарнинг Украина ҳудудида транзит ҳаракатларини вақтинчалик тақиқлангани бўйича расмий маълумот берганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар