MyOffers сайти саёҳатчилар юк халта ёки қўл сумкаларида олиб ўтишга уринадиган ғалати ва ҳатто, хавфли буюмлар рўйхатини эълон қилди.

Жумладан, бундай ғаройиботлар сирасига юмшоқ ўйинчоқлар орасида Бангкокдан Эронга олиб ўтилмоқчи бўлган икки ойлик шер боласи, Тайланддан Лос-Анжелосга олиб ўтилган тўрт қуш, камёб турли 50 орхидея гуллари ва бир неча митти маймунларни киритиш мумкин.

Конгода қўл сумкасида самолёт бортига олиб кирилган тимсоҳ сумкадан чиқиб кетиб, йўловчиларни қўрқитиб юборган. Йиртқич хайвондан қочиб одамлар самолётнинг бурун қисмига йиғилиб олишган. Бортдаги оғирликнинг нотўғри жойлашувидан учувчи бошқарувни йўқотган. Натижада ҳаво машинаси қулаб, 20 киши ҳалок бўлган, фақат бир йўловчигина омон қолган.

2013 йили бир эркак АҚШ чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган аёлни чемоданда олиб ўтмоқчи бўлган.

Бу рейтингда, шунингдек, ракета қисмлари, итнинг қафасидаги от ва ҳатто, инсон танасининг боши ҳам бор.