Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича ишчи гуруҳ яқин кунларда ишини бошлайди

Жаҳон 16 Февраль 2016 1252

Сурияда адоватда бўлган томонлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича ишчи гуруҳ яқин кунларда Женевада ўз ишини бошлайди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари, Яқин Шарқ ва Африка давлатлари бўйича президентнинг махсус вакили Михаил Богданов маълум қилди.

Богдановнинг айтишича, Москва ва Вашингтон ишчи гуруҳнинг иш бошлаши санасини ҳозирча келишиб олмадилар.

"Биз ҳозир америкалик ҳамкорларимиз билан гуруҳ ишининг муддатлари ва форматини келишиш бўйича алоқалар ўрнатмоқдамиз", деди Богданов ва гуруҳ ўз ишини яқин кунларда бошлаши кераклигини қўшимча қилди.

Аввалроқ Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Сурияда ўт очишнинг тўлиқ тўхтатилиши кўп жиҳатдан Россия ва АҚШнинг ўзаро келишувига боғлиқ бўлишини айтганди.

12 февралда Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференцияда томонлар Сурияда бир ҳафта ичида ўт очишни тўхтатишга келишиб олгандилар.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар