Таълим муассасаларида “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китобнинг тақдимоти ўтказилмоқда

Lifestyle 16 Февраль 2016 3227

Глобал тармоқ—интернетнинг ривожи инсонларга кўп қулайликлар яратиши билан бирга, турли хафв-хатарларнинг авж олишига ҳам сабаб бўлмоқда. Чунки чексиз-чегарасиз мазкур восита бугун бузуғунчи кучларнинг асоси қуроли ва ғояларини тарғибот қилувчи қурол вазифасини ҳам бажармоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулеповнинг янги нашрдан чиққан “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китоби ана шу масалалар муҳокамасига бағишланган.

Айни кунларда турли таълим даргоҳларида мазкур китоб тақдимотига бағишланган кечалар бўлиб ўтмоқда. Тадбирларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари, диншунос олимлар, маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

“Бугун маънавий таҳдидлар, асосан, интернет тармоғи орқали амалга оширилаяпти. Бу ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, миллатимизга ёт ғоя ва мафкуралар ёшлар онгини захарлаяпти. Бунинг оқибатида одамлар жабр чекаяпти, оилалар пароканда бўлаяпти, болалари етим қолаяпти. Балоғатга етган ҳар бир инсон имонини мустаҳкам қилиб, яхши ва ёмонни фарқлаши зарур. Нафсга берилмаслик, ёмон ишларга бош қўшмаслик икки дунё саодатига эришиш, илмли бўлиш, халқига, миллатига фойда келтириш ҳақида ўйлаши керак.

Турли таҳдидларга қарши курашиш ва ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш асослари, бузғунчи ғояларнинг асл қиёфаси Айдарбек Тулеповнинг “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китобида ҳаётий фактлар, савол-жавоблар ва психологик тестлар орқали батафсил ифодаланган”, дейди Шайхонтоҳур тумани бош имом хатиби, Шайх Зайниддин жоме масжиди имом хатиби Одилхон қори Исмоилов Ўзбекистон миллий университетида бўлиб ўтган тақдимот маросимида.

Ана шундай тадбирлар Тошкент тиббиёт академияси, ТАТУ, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент темир йўллар муҳандислари институти, Тошкент олий ҳарбий техника билим юрти, Тошкент маданият коллежи, ва “Ҳадичаи Кубро” билим юртида ҳам бўлиб ўтди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4645 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5512 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21036 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49906 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5287 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3317 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5642 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3037 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4734 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4475 Технология
Кўпроқ янгиликлар