Тевес Хитой чемпионатига ўтиш ва йилига 22,5 млн евро маош олишдан воз кечди

Спорт 16 Февраль 2016 1063

Хитойнинг «Шанхай Ист Эйша» жамоаси Аргентинанинг «Бока Хуниорс» жамоаси билан Карлос Тевесни трансфер қилиш хусусида музокара олиб борган. Бу ҳақда Ole нашрида ёзилган.

Шанхайликларни айни вақтда швециялик таниқли мутахассис Свен-Йоран Эрикссон бошқармоқда. Жамоа раҳбарияти эса ОЧЛда муносиб иштирок этиш учун таркибни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Шу мақсадда таркибга Асамоа Гьян ва Элкесон каби легионерлар жалб этилган ва бу трансферлар учун 25 млн евродан ортиқ маблағ сарфланган.

Хитойликлар жамоаси Тевесга 22,5 млн евро маош тўлашни назарда тутувчи бир йиллик шартнома таклиф қилган. Лекин у бу таклифни рад этган. У «Бока Хуниорс»га содиқлигини, айнан шу жамоада ўйнашни истагани учун Европани ташлаб келганини билдирган.

Жорий мавсумда Тевес ўзини тарбиялаган бу жамоа сафида 12та ўйин ўтказган ва 5та гол уриб, 4та сариқ карточка ишлаган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34142 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72378 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10505 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136488 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 39 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 324 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 155 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 306 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар