2016 йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида БМТ Резидент-координатори, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Стефан Приснер билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги алоқалар, жумладан БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолияти билан боғлиқ ишчи масалалар кўриб чиқилди.