Япония ОАВларига Toshiba ва Fujitsu’нинг компьютер бўлимлари ҳамда Sony негизида яратилган Vaio компаниясининг бирлашиши маълум бўлди. Бирлашишга қарамасдан, компаниялар ўз брендларини сақлаб қолмоқчи.

Jiji ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Toshiba, Fujitsu ва Vaio компаниялари қўшма холдинг компаниясини яратиш бўйича музокараларнинг якуний босқичида турибди. Бу янги компанияга компанияларнинг компьютер бизнеси киради. Активларнинг бирлашиши ҳисобига компаниялар ўз ишлаб чиқариш қурилмаларини самарали ўзгартириши, етказиб берувчилардан мақбул нархларга эришиши ва зиёнли компьютер йўналишларининг молиявий кўрсаткичларга таъсирини истисно қилиши керак.

Манбанинг маълум қилишича, Toshiba ва Fujitsu’нинг янги компаниядаги улуши 50 фоиздан камроқни ташкил қилади, уни Japan Industrial Partners (Vaio эгаси) инвестицион фонди бошқариши мумкин.

Шу билан бирга компанияларнинг савдо маркалари ва VaiO бозорда қолади. Компаниялар бирлашиши ҳақидаги келишувни жорий молиявий йилнинг охиригача (31 мартда) имзолашмоқчи.

Учта компания бўлимларининг бирлашиши натижасида Японияда десктоп ва ноутбук ишлаб чиқарувчи энг йирик компания пайдо бўлади.