Туланинг марказидаги кўчада тўй автомобилларида кетаётган келин ва куёв ўртасида антиқа тортишув юз берди.

Ушбу ҳолат акс этган видеоролик 15 февралда интернетда чоп этилган.

Видеода кўринишича, автомобилдан қочиб чиққан келин одамлар эътибор бераётганига қарамасдан, баланд овоз билан куёв билан урушган. Охир-оқибат, келин бир неча марта машинага ўтиришга ундалганига қарамасдан, куёвни қўлидаги гулдаста билан уриб, номаълум йўналишда қочиб кетган.