Ярославлда кўп қаватли уйда портлаш юз бериши оқибатида 25та квартира зарарланиб, 4 киши ҳалок бўлди

Жамият 16 Февраль 2016 1599

16 февраль кунининг биринчи ярмида Россиянинг Ярославль шаҳрида кўп қаватли уйда портлаш содир бўлиб, подъезд қулаган.

"РИА Новости" агентлиги шаҳар ҳуқуқ-тартибот органларига асосланиб, маълум қилишича, бу портлаш бинодаги 25та уйга таъсир кўрсатган ва 4 кишининг ўлимига олиб келган.

"25та квартира зарарланган. Шундан 5таси бутунлай бузилиб кетган, 20тасига қисман шикаст етган", дейилади хабарда.

Ҳудуд губернатори Сергей Ястребов маҳаллий телевидение эфири орқали бу маълумотларни тасдиқлаган.

Дастлабки хабарларда бинонинг тўртинчи қаватида газ ускунасидаги носозлик туфайли портлаш содир бўлган.

5 қаватли бинонинг вайрон бўлган секциясида 10та хонадон жойлашган эди. Портлаш оқибатида подъезд қулаб, бинонинг бир қисми вайрон бўлган.

Харобалар остидан 3 кишининг жасади чиқариб олинган. Бундан ташқари, шифохонага олиб кетилган жабрланувчилардан бири оламдан ўтган. Яна уч кишига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Портлашдан олдин бинода қанча киши бўлгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Воқеа жойида махсус гуруҳлар иш олиб боришмоқда. Қўшни подъездларда истиқомат қилувчи одамлар эвакуация қилинган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар